Мақолалар 18/06/2025 Битирувчилар электрон шаҳодатномани мустақил юклаб олиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025-йилги мактаб битирувчилари учун муҳим эслатма ҳақида хабар берди.

2023 йилдан бошлаб мактабни тамомлаган барча битирувчилар шаҳодатномани e-shahodatnoma.uz ва my.gov.uz порталлари орқали бепул ва онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.

Маълумотларга кўра, жорий йилда умутаълим мактабларининг 9-синфини 632 минг, 11-синфини эса 451 мингдан ортиқ ўқувчи тамомламоқда.

Электрон шаклдаги шаҳодатнома хизматининг жорий этилиши бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш, вақт ва маблағ тежалишини таъминлашга хизмат қилади. Мазкур хизматдан фақат 2023 йилдан кейин мактабни тамомлаган ўқувчилар фойдаланиши мумкин.

Вазирлик барча битирувчиларни ушбу қулай хизматдан фойдаланишга чақирмоқда.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг