Болаларга нисбатан зўравонлик нафақат уларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига зарар етказади, балки келажакдаги муносабатлар ва хулқ-атворни шакллантиришда салбий из қолдиради. Сўров натижаларига кўра, ёшларнинг аксарияти бу масалада огоҳликни ошириш ва боланинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш зарурлигини таъкидламоқда.
Ёшларнинг кўпчилиги жисмоний жазога қарши
Ўзбек ёшларининг 85.5%и жисмоний жазонинг болаларнинг руҳий ва соғлиғига салбий таъсир қилишини тан олган. Руҳий ҳолат ва таълимдаги муаммолар бу жараённинг энг кенг тарқалган оқибатлари сифатида қайд этилган.
Респондентларнинг 61.3%и ота-оналар ўртасидаги жанжаллар болага жиддий салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган. Бу жараён болалар руҳий ҳолатида стресс ва нохуш хулқ-атвор шаклланишига олиб келади.

Жисмоний жазонинг оқибатлари
Инфографикага кўра, болаларга нисбатан жисмоний жазонинг энг кенг тарқалган оқибатлари қуйидагилардир:
Руҳий ҳолатга салбий таъсир: Аёлларнинг 38.4% ва эркакларнинг 36.0% бу омилни асосий муаммо сифатида қайд этган.
Соғлиқ муаммолари: Респондентларнинг 19.6% аёллар ва 15.9% эркаклари жисмоний жазонинг салбий соғлиқ оқибатларига урғу берган.
Ўқишдаги қийинчиликлар: Аёлларнинг 12.7% ва эркакларнинг 9.8% бу омилни таъкидлаган.

Муносабатлар ва хулқ-атвор ўзгаришлари
Жисмоний жазолар ураётган шахс билан боланинг муносабатларига ҳам зарар етказади: аёлларнинг 10.8% ва эркакларнинг 11.6% бу фикрда. Шунингдек, хулқ-атворнинг салбий томонга ўзгариши аёлларнинг 7.6% ва эркакларнинг 8.6% томонидан таъкидланган.
Тарбиялашдаги нотўғри ёндашувлар
Гарчи респондентларнинг 11.2% эркаклари ва 6.8% аёллари жисмоний жазони тарбиялашда ижобий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблашса-да, бу ёндашувнинг салбий оқибатлари анча кенг миқёсда намоён бўлади.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш муҳим
Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун қуйидагиларни йодда сақлаш лозим:
- Болага нисбатан зўравонликда боланинг айби йўқ.
- Бола ҳар доим муҳофаза қилиниш ва яхши муносабат ҳуқуқига эга.
- Зўравонлик содир этилган тақдирда, бу ҳақида ота-оналар, ўқитувчилар ёки мутахассисларга хабар бериш керак.
Тўпловчи Маъмура Тўраева
#Мақола