Умумий маълумотлар
Буюк Британиянинг энг нуфузли Кембриж университети 800 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб кашфиётларга сабаб бўлган тадқиқотларини олиб бормоқда. Унинг талабалари ва тадқиқотчилари инновацион янгилик яратишга, дунёдаги ўзгаришларга ижобий ҳисса қўшишга интилувчи олимлардан иборат. Кембриж университети томонидан бепул онлайн курслар тақдим этилади.
Дастурдан асосий мақсад бутун дунё бўйлаб ёшларни таълим олиш, ўрганиш ва тадқиқот қилишга интилишга рағбатлантиришдан иборат. Бундан ташқари, университет бутун дунё бўйлаб ўқувчиларга Кембрижнинг билим ва кашфиётга бўлган иштиёқидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.
Дастур доирасида қуйидаги курслар тақдим этилмоқда:
Маълумот учун: Университетда олиб борилган атомни парчалашга ва ДНК тузилишини тушунишга олиб келган кашфиётлар бугунги кунда иқлим ўзгаришини юмшатишдан тортиб, кейинги пандемиянинг олдини олиш ва ижтимоий тенгсизликларни ҳал қилишгача бўлган дунёдаги энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Глобал миқёсдаги хилма-хил фикрга эга одамлардан иборат ҳамжамиятга эга бўлган университетда 100 дан ортиқ мамлакатлардан 19 000 дан ортиқ талабалар таълим олади. Ҳозирда бутун дунё бўйлаб 200 000 нафар битирувчилари мавжуд.
Мақбуллик шартлари
Эслатма: Юқоридагилар номзодларга қўйилган умумий талаблардир. Шунинг учун танланган курснинг ички талаблари билан ҳам танишиб чиқиш лозим.
Фойдали томонлари
Муҳим: Курс қатнашчилари маълум миқдордаги тўловни амалга ошириш орқали Кембриж университети томонидан расмий тасдиқланган сертификатга эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали керакли курсни танлаб ариза топшириши мумкин.
Эслатма: Ариза тўлиқ инглиз тилида тўлдирилиши керак.
#Таълим телеканали