Янгиликлар 15/04/2025 Эндиликда педагоглар аттестацияда берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин

Бугун, 15 апрель куни Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь-июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовларига старт берилади.

Биринчи бўлиб, География, Рус тили (миллий) ҳамда Рус тили ва адабиёти (рус) фанлари ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказадилар (ва албатта, юқори натижаларни қайд этадилар).

Эндиликда педагоглар малака (тест) синовларида берилган жавобларни текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетдан “Малака синов натижа баллари”  кўрсатилган жойдаги “Батафсил” тугмачасини босишлари керак бўлади.

Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш мақсадида аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг