Жорий йилнинг 1 июль куни “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами: 3636-сон) низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом “Жасорат мактаблари”га (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.
Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни 1 та синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.
Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.
Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июль ойида ўтказилади.
Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
#Мақола