Франциянинг Лион шаҳридаги ENS de Lyon университети халқаро талабаларга магистратура босқичида ўқиш учун Ampere Scholarship of Excellence дастурини эълон қилади. Ушбу грант, асосан, аниқ фанлар, санъат, гуманитар фанлар ва ижтимоий фанлар соҳаларида ўқишни хоҳлайдиган халқаро талабалар учун мўлжалланган. Дастур 12 ой давом этади ва грант соҳибларига 12 ой давомида ҳар ой 1,000 евро миқдорида стипендия берилади. Дастурга 26 ёшдан ошмаган, бакалавр босқичининг камида 3-курсини тамомлаётган ва инглиз ёки француз тилларидан бирини биладиган Францияда ташқари барча давлат фуқаролари ариза топширишлари мумкин.
Дастурга қабул жараёни 2024 йил 6 ноябрдан 2025 йил 1 февраль Ўзбекистон вақти билан соат 03:59 гача давом этади.
Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Эслатма! Дастурнинг иккинчи йилида ҳам, аниқроғи, магистратуранинг биринчи йилини тугатиб, иккинчи йилини ҳам ўқимоқчи бўлган номзодлар иккинчи йил қайта ариза топширишлари мумкин. Улар магистратура бўлими бошлиғи томонидан саралаб олинади.
Ариза топшириш жараёни қуйидагича:
-ЭНС де Лён университетига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин;
-Université Claude Bernard Lyon 1 университетига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин;
-Université Jean Monnet университетига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Дастурда рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Эслатма! Ариза топширишдан олдин, дастур талаблари ва рўйхатдан ўтиш жараёни билан батафсил танишиб чиқинг. Ҳали ўқишни тугатмаган ва дипломини олмаган номзодлар дипломларини ўқув йили олдидан топширишлари мумкин. E-mail орқали ёки муддатидан кейин топширилган аризалар қабул қилинмайди.
Дастур доирасида мавжуд йўналишлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Манба: https://t.me/grantgouz/7451
#Янгиликлар #Грандлар #Четда таҳсил олиш