Умумий маълумотлар
Nobel internship Program дастури келажак учун зарур бўлган тўрт асосий курсни бепул ўрганиш имкониятини тақдим этади. Дастурнинг мақсади — барча учун тенг таълим ва ривожланиш имкониятларини яратишдир.
Ушбу дастурда ўзининг касбий кўникмаларини ривожлантирмоқчи бўлган, инглиз тили даражасини оширишни хоҳлайдиган 13 ёшдан катта барча шахслар иштирок этиши мумкин.
Дастур давомида қуйидаги 4 та фундаментал курсларни бепул онлайн ўқиш мумкин:
- “Леадершип 1.0” курси — самарали етакчилик, жамоада ишлаш ва стратегик қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиради;
- “Introduction to Web Design” курси — чиройли ва функционал веб-сайтлар яратишни ўргатади;
- “Pitch and Presentation” курси — нотиқлик маҳоратини ривожлантиради, ишончли тақдимотлар яратиш ва ғояларни самарали тақдим этишни ўргатади;
- “Basics of Internet Troubleshooting and Communication” курси — тармоқ ишлаш механизми, онлайн видеолар ташкил қилиш, тармоқдаги асосий муаммоларни тушунишга ёрдам беради ва уларни самарали ҳал қилишни ўргатади.
Дарслар инглиз тилида олиб борилади.
Дастурни муваффақиятли тугатган барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланадилар.
Дастурда 2 турдан бирини танлаб қатнашиш мумкин: Weekday ва Weekend.
Weekday дастурида дарслар ҳафтада 4 кун 2 соатдан давом этади. Дастурнинг ушбу тури учун ариза топширишнинг сўнгги муддати — 3 февраль 2025 йил.
Weekend дастурида дарслар ҳафтада 2 кун 2 соатдан бўлади. Ариза топширишнинг сўнгги муддати — 3 январь 2025 йил.
Мақбуллик шартлари
- Дастурда 13 ёшдан катта барча давлат фуқаролари қатнашиши мумкин;
- Инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантирмоқчи бўлганлар қатнаша олади;
- Ҳафтасига 4 соатдан ортиқ дастурга оид вазифаларни/ишларни бажара олиш керак;
- Дунёнинг турли бурчакларидан янги танишлар орттиришга тайёр бўлиш лозим.
Шунингдек, дастур иштирокчиларидан қуйидагиларнинг бўлиши талаб қилинади:
- Компьютер / Ноутбук (планшет / телефон эмас) — Windows / Apple / Chromebook;
- Бом микрофонли эшитиш воситаси / Микрофонли наушниклар / Ўйин эшитиш воситаси;
- Ишлайдиган веб-камера;
- Шовқинсиз муҳит;
- Барқарор интернет алоқаси.
Фойдали томонлари
- Мазкур дастурда қатнашиш бепул;
- Дастурда қатнашиш орқали иштирокчилар халқаро компанияда ишлаш тажрибасига эга бўлади;
- Келажак учун зарур бўлган асосий софт ва ҳард кўникмаларни ўрганиш ва такомиллаштириш имконияти;
- Дастурни тугатгандан сўнг сертификат олиш;
- Бутун дунёдан ақлли, ғайратли кишилар билан танишиш;
- Инглиз тили даражасини ошириш имконияти.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашиш учун онлайн ариза шаклини тўлдириш керак. Ушбу ҳавола орқали тўлдириш мумкин;
Ариза шаклини тўлдириб бўлгандан сўng, e-mail орқали ариза тўлдириш босқичини якунлаш учун шахсий ҳавола берилади;
Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтганлар гуруҳ интервью босқичига таклиф қилинади.
Муҳим саналар:
Weekend дастури 2025 йил 11 январдан бошланади;
Weekday дастури 2025 йил 10 февралдан бошланади.
Манба: https://t.me/grantgouz/7448
#Ўқувчи
#Олийгоҳлар