Репостлар 12/02/2025 Бу йил ўқишни кўчиришда баҳолаш мезонлари қандай бўлади?

   Ўзбекистондаги хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат (хусусий) олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари 15-20 август оралиғида бўлиб ўтади.

2025 йилда баҳолаш мезони қуйдагича бўлади:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

➖ Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

➖ Математика - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

➖ Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Ҳар бири учун 1,1 баллдан.
Максимал балл – 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та мутахассислик фан бўйича:

➖ 1-фан - 30 та савол.
Ҳар бири учун 3,1 баллдан.
Максимал балл – 93 балл.

➖ 2-фан - 30 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

   Умумий ҳолда, 2025-2026 ўқув йили учун ўқишни кўчириш талабида бўлганларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Манба: https://t.me/nodavlattalim/2630

#Таълим телеканали   #Ўқишни кўчириш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг