Танловлар 06/02/2025 “Академик ҳаракатчанлик” дастурига аризалар қабул қилинмоқда

   Илмий тадқиқотларингизни замонавий лабораториялар ва илмий объектларда амалга оширишни истайсизми? Унда “Академик ҳаракатчанлик” дастурида иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг!

   Мазкур дастур 40 ёшгача бўлган ёш олимларга илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг илмий объектлари, замонавий илмий лабораториялари ҳамда тажриба-конструкторлик бюроларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

Дастурда иштирок этиш шартлари:

  • Лойиҳа ижрочисининг ёши 40 ёшдан ошмаслиги;
  • 1 нафар иштирокчи фақат 1 та илмий лойиҳа билан қатнашиши;
  • Илмий лойиҳа суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги;
  • Дастурни амалга ошириш муддати 1 ойдан 6 ойгача бўлиши.
  • Муҳим жиҳат шундаки, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан тўлиқ қопланади.

Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 28 февралгача.

Қўшимча маълумотлар ва ариза топшириш учун: (71) 203-32-23 (246).

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг