Ўзбекистондаги литсезияга эга хусусий ОТМлар рўйхати
Сўнгги йилларга келиб хусусий ва нодавлат олий таълим муассасалар сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги хабарлар одатий тусга кирди.
Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда асосий битта савол пайдо бўлади: "Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?"
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, ишончли маълумот тақдим этиш мақсадида, литсензия олган нодавлат ва хусусий олийгоҳлар рўйхатини эълон қилди.
Ваколатли давлат органи ҳисобланган Таълим сифатини назорат қилиш инспексиясининг расмий сайтида хабар берилишича, литсензия олган хусусий ОТМлар қуйидагилардир:
Нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳужжатларни қабул қилиш муддати ва талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини мустақил белгилайди.
Шу билан бирга, мамлакатда фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари асосида ўтказилади.
Ўтиш баллидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.