Репостлар 23/02/2025 Мактабларда дарс бераётган ўқитувчиларнинг умумий сони сўнгги 6 йилда 78,3 минг нафарга ошди

   Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024-2025-ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз)нинг умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.

   Бу кўрсаткич 2019-2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган. Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони қуйидагича:

  • 2019-2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
  • 2020-2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
  • 2021-2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
  • 2022-2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
  • 2023-2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар;
  • 2024-2025-ўқув йили бошига 564,9 минг нафар.

Маълумот учун: 2024-2025 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этган.

Манба: https://t.me/XayrullaSattarov/6632

#Таълим телеканали   #Кутубхона  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг