Янгиликлар 13/02/2025 IT ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

   Рақамли технологиялар вазирлиги ва Япония компаниялари ўртасида IT ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

   Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Япония Ташқи Савдо Ривожлантириш ташкилоти (ЖЕТРО) вакиллари билан учрашув ўтказди. Мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, IT соҳаси бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш ва Ўзбекистон IT мутахассисларини халқаро бозорга интеграция қилиш масалаларига бағишланди.

   Томонлар Япониядаги етакчи IT компанияларнинг Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш имкониятларини кўриб чиқди. Шунингдек, вазирликнинг хорижий компанияларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббуслари, жумладан, IT соҳаси вакилларига қулай шароит яратиш, уларни рағбатлантириш ва зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича режалармуҳокама этилди.

   Учрашув давомида Ўзбекистон IT экотизимининг афзалликлари, хусусан, Zero Risk дастури ва IT Park резидентлиги орқали тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу имкониятлар япон компаниялари учун Ўзбекистон бозорига кириш ва бу ерда ўз фаолиятини ривожлантиришни анча қулай ва муҳим эканлиги таъкидланди.

   Шу билан бирга томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб, IT соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг