Янгиликлар 03/03/2025 Жиззах вилоятида IT йўналишидаги стартап ғоялар танлови “IDEATHON 2025” ташкил этилди

    40 жамоадан иштирок этган 60 нафар ташаббускорлар сунъий интеллект, IT таълим, рақамлаштириш, киберхавфсизлик, хизматлар соҳаси, электрон тижорат бозори, маълумотлар таҳлили (Data analysis), соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда замонавий, инновацион ечимлар таклиф этувчи ғояларни тақдимот қилишди.

   Жамоалар томонидан мамлакатда технологияр ривожига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қизиқарли ва истиқболли стартаплар тақдим этилди.

   Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғояларнинг дастурий техник ва инновацион янгилиги, долзарблиги, афзалликлари, харажатлар сметасининг асосланганлиги ҳамда ғояни амалга оширишнинг самарадорлиги каби хусусиятлар асосида баҳолаш ишлари амалга оширилди.

   Тадбир якунида 3 та гўлиб бўлган жамоалар ҳамда 3 та номинация (энг фаол, энг ёш ва энг инновацион лойиҳа) эгалари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг