Мақолалар 14/06/2025 Контрактни тўлиқ тўламаганларни якуний ёки оралиқларга киритмасликка ОТМ масъулларининг ҳаққи борми?

Йўқ бунга ҳаққи йўқ, якуний ва оралиқларга талабани киритмаслик учун контрактни тўламаслик асос бўла олмайди. Агар талаба умуман контракт тўламаган бўлса, уни талабалар сафидан четлатиши мумкин холос. 

Талабани оралиққа ёки якунийга киритмаслик, атайлаб фандан йиқитиш, дарсга киритмай нб қўйиб қўйиш, ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш умуман мумкин эмас.

✅ Контракт тўлаш муддатлари: 

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар: 

— белгиланган тўлов миқдорининг камида 25% ни учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)

Иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари:

— 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

Барча курс талабалари:

— белгиланган тўлов миқдорининг камида 50% 1 январгача; 

— 75% 1 мартгача;

— 100% 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

➡️хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача;

❕ Нодавлат олийгоҳларда контракт тўлаш муддатлари талаба ва ОТМ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг