Янгиликлар 08/05/2025 Магистратурани ҳам масофавий тарзда ўқишга рухсат берилиши мумкин

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни жорий йилда сиртқига ҳеч ким олинмайди.

Мазкур фармонга мувофиқ, сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг сўзларига кўра, ушбу муқобил таълим шакли кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин.

Шунингдек, мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишга рухсат берилади.

Олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади. Бунгача фақат кундузгига рухсат эди. Эндиликда, масалан, магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг