Мақолалар 09/11/2024 Синфда давомат пастлиги учун синф раҳбари жазоланиши керакми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 20 декабрдаги 565-сонли буйруғига кўра, ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларнинг давоматини текшириш ва синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган. Бироқ, бу мажбуриятлар ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган вазифа кўрсатилмаган.

Шу сабабли, ўқувчилар давоматининг пастлиги учун синф раҳбарига интизомий жазо чораси қўллаш нотўғри ҳисобланади. Бу ҳолатда интизомий жазо ўқитувчининг ҳаракатларига номутаносибдир ва янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 301 ва 313-моддаларига кўра, ўқитувчи туман адлия бўлими ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Ўқувчиларнинг дарсга келмаслигида ота-оналарга нисбатан чора кўриш мумкин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва таълим бериш мажбуриятларини бажармасалар, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача жарима солиниши мумкин.

#Таълим телеканали   #Мақола   #Кутубхона  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг