Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан олий ва профессионал таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Навоий зиёси” аудиоиншолар танловини эълон қилади.
Танлов 2 босқичда ташкил этилади:
Аудиоиншолар учун мавзулар:
Ташкилотчилар томонидан аудиоиншолар ичидан энг яхши 50 таси сараланиб, муаллифлари 2-босқич йўлланмасига эга бўлади;
2-босқичда иштирокчиларга Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, асарларидан тузилган 40 та тест ҳамда саволлар берилади:
Якунда 2-босқич бўйича юқори балл тўплаганлар танлов ғолиби деб топилади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан I, II, III даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш учун берилган мавзулар бўйича аудиоиншо тайёрлаб, @AlisherNavoiybot манзили орқали юборишингиз мумкин. Аудиоиншолар 9 февраль куни соат 20:00 га қадар қабул қилинади.
Танловга қабул қилинган барча аудиоматериаллар @talabalar_media_maskani Telegram каналига жойлаб борилади.
#Таълим телеканали