Мақолалар 06/03/2025 Мактабга жойлаш учун директор онлайн ариза беринг деди шу тўғрими?

Савол: Мен Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига кўчиб келдим, 2 нафар фарзандим бор, мактабга жойлаштиришим керак, уйимиз ёнида Янгиҳаёт туманидаги 330-мактаб бор, директорга борсам қабул қилмади, онлайн ариза беринг деб, шу тўғрими? Қаерга мурожаат қилишим керак?

Жавоб: Ота-оналар томонидан фарзандларини ўқишини бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматлари my.gov.uz ва my.maktab.uz электрон платформалари орқали онлайн шаклда ариза юбориш орқали амалга оширилади. Бугунги кунда Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жойлашган мактабларга ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш жараёни электрон қабул асосида ўтказилади. Сиз ҳам юқоридаги платформалар орқали электрон ариза юборган ҳолда мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг