Мақолалар 06/03/2025 Фарзандимга олтин медаль берилмайдими?

   Жамиятда таълим ва маълумот олишга доир саволлар кўплаб туғилади. Мактаб ва олий таълим билан боғлиқ масалалар, шунингдек, таълим ҳужжатлари ва аттестатлар ҳақида кўплаб фуқароларни ўйлантирадиган саволлар мавжуд. Бугунги кунда таълим тизимида юзага келаётган баъзи муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг ечимини топиш учун мутахассисларнинг фикрига мурожаат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада биз Мактаб ва мактабгача таълим  вазирлиги мутахассислардан олинган жавоблар орқали таълим соҳасидаги баъзи саволларга жавоблар келтирамиз.

Савол: Бу йил фарзандим Қарши шаҳридаги 10-мактабнинг 11-синфини тамомлаяпти, ёшлигидан барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиган, олтин медаль олишга даъвогар эди, лекин синф раҳбари телефон қилиб 9-синфда аъло даражали шаҳодатномаси йўқлиги учун унга олтин медаль берилмаслигини айтди. Шу тўғрими?     

Жавоб: Шу ўринда олтин медаль бериш талаб ҳақида айтиб ўтадиган бўлсак. Олтин медаль олиш учун битирувчининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлиши керак, 10-11-синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг