Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:
ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-11 синфларида "Чет тили" фани;
айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;
5-11 синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари":
8-11 синфларда "Жисмоний тарбия";
5-9 синфларда "Технология":
10-11 синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари:
таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида "Ўзбек тили" фани;
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида "Рус тили" фани.
#Янгиликлар #Тартиб қоида