Мактаб ўқувчилари ўртасида бюджет саводхонлигини ошириш мақсадида "Очиқ бюджет" ахборот порталида мактаб ўқувчилари фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларни саралаш, овоз бериш йўли орқали ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ўз ичига олган жараён.
"Менинг мактабим" жараёнида мактабнинг барча юқори (5-11) синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Жараён учун ҳар бир мактабга 50 миллион сўм маблағ ажратилади. Мазкур жараёнда мактаб ўқувчилари томонидан лойиҳа шакллантирилади. Масалан: мактаб учун электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар харид қилиш ва ҳоказолар.
Шаклланган лойиҳалар саралаш босқичидан ўтказилади. Саралаш босқичидан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилади. Ўқувчиларга калит сўз тақдим қилинади. Калит сўз орқали ўқувчилар ўзи истаган лойиҳага овоз бериши мумкин. Ҳар бир ўқувчи бир марта овоз бериши мумкин. Энг кўп овоз тўплаган бир ёки бир нечта лойиҳалар ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
"Менинг мактабим" лойиҳаси 2024-2025 ўқув йилида синов тарзида 14 та туман (шаҳар) ларда, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча мактабларида ўтказилади.
Ушбу лойиҳа учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан: