Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3231-сон "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан мактаблардаги бухгалтерия хизмати тугатилиб туманда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари жорий этилган.
Молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш марказлашган бухгалтерия хизмати томонидан амалга оширилади.
Бундай ҳисоботлар мактаб директорининг имзоси билан чиқмайди. Туман бўлими бошлиғи имзоси билан чиқади.
Бу соҳада Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент фармони ҳам мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, молиявий ҳисобот топширмаган директор ҳеч қандай жаримага тортилмайди
#Мақола