Янгиликлар 25/02/2025 Миллий сертификат натижалари эълон қилинди

   2025 йил 25–26 январь кунлари ўтказилган кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

   Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

   Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

  • 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
  • 65 - 69,9 балл — А даража;
  • 60 - 64,9 балл — B+ даража;
  • 55 - 59,9 балл — B даража;
  • 50 - 54,9 балл — C+ даража;
  • 46 - 49,9 балл — C даража.

   Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда  балл берилади:

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл.

   Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

#Таълим телеканали   #Сертификат  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг