Репостлар 04/02/2025 Ўзбекистон ва Малайзия: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

   Бугун Тошкент шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми икки давлат мадҳиялари остида тантанали равишда очилди.

   Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Малайзия Олий таълим вазири Замбрй Абдул Кадир сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасида олий таълим соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, томонлар истиқболда олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, академик мобиллик дастурларини ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар кўламини оширишни қайд этдилар.

   Шундан сўнг форумнинг маданий қисми бошланди. Ўзбекистон ва Малайзия санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига юқори кайфият улашиб, икки мамлакат маданиятини яқинроқ таништиришга замин яратди.

   Форум давомида соҳа мутахассислари томонидан турли мавзуларда маърузалар ўқилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Манба: https://t.me/vazirOTFIV/5011

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг