Репостлар 20/02/2025 Ички ишлар академиясига киришда кимларга имтиёзлар бор?

1. Ички ишлар органлари амалдаги ходимларига
   Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.

2. Харбий хизматчиларнинг фарзандларига
   Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун Академияга ўқишга қабул қилиш учун белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли  квота ажратилади.

3. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига
   Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Академияга кундузги таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан икки фоизли квота ажратилади.

4.«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига
    «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади.

5. Профилактика инспекторларига
   Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган  профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсиясига асосан Академияга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
   Бунда ўқишга қабул қилиш дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталарга мувофиқ амалга оширилади.

Асос

Манба: https://t.me/magistrlarofficial/12810

#Таълим телеканали   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг