Буюк Британиянинг “Times Higher Education-THE” рейтинг ташкилоти фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли университетлари ( “World University Rankings 2025 by Subject”) рўйхатини эълон қилди.
Жаҳоннинг ТОП-1000 олийгоҳлари киритилган ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг 3 та олий таълим ташкилотлари илк маротаба жой олди.
Булар:
▪️ “ТИҚХММИ” (“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш мухандислари институти”) Миллий тадқиқот университети — Табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 301–400-ўрин, Муҳандислик йўналишида 501–600-ўрин;
▪️ Ўзбекистон Миллий университети — Табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 601–800-ўрин;
▪️ Тошкент ахборот технологиялари университети — Таълим йўналишида ушбу университет 601+ -ўрин, Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналишида 1001+ -ўринни эгаллади.
#Янгиликлар