Мақолалар 29/04/2025 Нодавлат олийгоҳларда ҳам давлат гранти асосида ўқиш мумкинми?

✅ Ҳа, албатта, мумкин. Фақат шарти: битиргандан сўнг ишлаб бериш керак бўлади. Талаб эса грант олиш учун юқори балл тўплаш керак.

Ҳукумат ҳар йили хусусий ва хорижий ОТМлар ва уларнинг филиалларида ўқиётган талабалар учун мингта грант ўрин ажратади. Бу ўринлар хусусий ва хорижий университетлар йўналишлари бўйича тақсимланиб, 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилинади.

📂 Хусусий университетлар имтиҳонлари тугагач, энг юқори балл тўплаб талаба бўлганлар орасидан грант олишни истаган шахслар ОТМ ва вазирлик билан биргаликда 3 томонлама шартнома имзолайди.

⚠️ Бу шартнома асосида улар ўқишни тугатиб, ўз йўналиши бўйича ишлаб бериш мажбуриятини олади. Ишлаш муддати йўналиш хусусиятига қараб турлича белгиланади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг