Ногиронлиги бор талабгорлар учун чет тили имтиҳонига рухсатномалар эълон қилинди

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган
Ногиронлиги бўлган талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовларига рухсатномалар эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, кўзи ожиз, гапириш ва эшитишда нуқсони бор ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар ушбу имтиҳонда иштирок этишади. Имтиҳонлар 2026-йил 13-ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Рухсатномани қандай олиш мумкин?
Имтиҳон жойи ва аниқ вақт рухсатномада кўрсатилган бўлади. Талабгорлар уни my.gov.uz порталидаги «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олишлари мумкин.
Имтиҳонга келишда нималарга эътибор бериш керак?
- Белгиланган вақтдан камида 30 дақиқа олдин имтиҳон жойига келиш;
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат — паспорт ёки ID-карта олиб келиш;
- Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация) билан расмий эълонда танишиб чиқиш.
Имтиҳон иштирокчилари учун барча ташкилий маълумотлар расмий каналларда мунтазам янгиланиб борилади. Талабгорларни вақтида рухсатномаларини юклаб олишга чақирамиз.