4–11-синф ўқувчилари учун «Global Academic Challenge» олимпиадаси: 15 ноябрь, Тошкент

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган
Математика, инглиз тили ва рус тили фанларидан мактаблараро Global Academic Challenge (GAC) олимпиадаси 15 ноябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Туркистон хусусий мактабида бўлиб ўтади. Унда давлат ва хусусий мактабларнинг 4–11-синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
Кимлар қатнашади
- Иштирокчилар тўрт гуруҳга бўлинади: 4–5, 6–7, 8–9 ва 10–11-синфлар. Ҳар бир гуруҳда ғолиблар алоҳида аниқланади.
- Фанлар: математика, инглиз тили, рус тили — биттасини ёки бир нечтасини танлаш мумкин.
- Саволлар ўзбек ва рус тилларида берилади. Олимпиада офлайн — мактабда ўтказилади.
Иштирок нархи
- 1 фан — 180 000 сўм;
- 2 фан — 300 000 сўм.
Туркистон ва Регистон мактаблари ўқувчиларига 50% чегирма берилади.
Совринлар
- 1-ўрин — ноутбук;
- 2-ўрин — планшет;
- 3-ўрин — смартфон.
Барча иштирокчиларга эсдалик совғаси берилади. Натижалар олимпиада кунининг ўзида эълон қилинади.
Қандай рўйхатдан ўтилади
Рўйхатдан ўтиш 14 ноябрь соат 18:00 гача давом этади ва Телеграм’даги @GAC_challenge_bot орқали амалга оширилади. Қўшимча маълумот учун: +998 50 002 50 55.
Манба: ташкилотчилар — GAC жамоаси (t.ме/GAC_challenge)
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг