Янгиликлар 09/06/2025 Олий тоифали ўқитувчилар учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади

Президентнинг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

Фармонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратурани жорий этиш бўйича 2025 йил декабрига қадар таклиф киритиш вазифаси белгиланган.

Унга кўра;

➖2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этиш;

➖Олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишидан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёнини масофавий таълим шаклида ташкил этилиш;

➖Магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтказилган тизимда олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни қабул қилиш;

➖Магистратурада масофадан ўқиш ва давлат намунасидаги диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабалар билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг