Миллиардерлар, сиёсатчилар ва таниқли юлдузлар ўқиган 2024 йил ҳисоби бўйича дунёнинг ТОП университетлари.
Сиз дунёнинг энг яхши университетларида таълим олишни орзу қилган бўлсангиз, унда қуйидаги мақола айнан сиз учун. Машҳур «Times Higher Education» таълим нашри 2024 йилги дунёдаги энг яхши университетлар рўйхатини тақдим этди. Мутахассислар абитуриентлар билиши керак бўлган эътиборли томонлар – таълим сифатидан тортиб мартаба истиқболларига қадар барча йўналишларни ўрганиб чиқиб, уларни ҳисобга олган ҳолда рўйхат туздилар.
1. Оксфорд университети (Британия)
Оксфорд – дунёдаги энг қадимги ва энг яхши университет бўлиб, унинг дипломи энг нуфузли компанияларда ишлаш имконини беради. Оксфордда нималар ўрганилади?
Оксфордни нафақат Британия тахтининг меросхўрлари шаҳзода Уилям ва Гарри, шунингдек, Британиянинг деярли барча бош вазирлари, ТолкиЭндан Уайлдгача бўлган ёзувчилар, Гарри Поттер юлдузи Эмма Уотсон ва бошқа актёрлар, шунингдек, Нобел мукофоти ва бошқа таниқли мукофотлар совриндорлари тугатган.

2. Стенфорд университети (АҚШ)
«Silicon Valley» нинг марказида жойлашган дунёдаги энг яхши хусусий университетлардан бири. Стенфордда нималар ўрганилади?
Унинг битирувчилари орасида Гоогленинг энг яхши менежерлари ва ҳатто унинг асосчилари – Ларри Пейж ва Сергей Брин ҳам бор. Шунингдек, таниқли ёзувчилар, криптографлар ва ҳатто АҚШнинг 31-президенти Герберт Гувер ҳам бу ерда таҳсил олишган.

3. Массачусетс технология университети (АҚШ)
Бостон чеккасида жойлашган яна бир таниқли университет. Уни кўпчилик техник ва технологик даҳолар, робототехника ва сунъий интеллект яратувчиларининг «Макка»си деб аташади. МИТда нималар ўрганилади:
Битирувчилар орасида муваффақиятли ишбилармонлар, дунёдаги энг таниқли компанияларнинг бош директорлари, шунингдек Google, Amazon, Apple, Boeing ва Миcрософтнинг топ-менежерлари бор.

4. Гарвард университети (АҚШ)
Кембрижнинг (Массачусетс штати) 2000 гектар майдонини эгаллаган, АҚШнинг энг қадимги ушбу университети «IVY League» бирлашмасининг аъзоси эканлиги ва нуфузли тадқиқотлари билан машҳур. Гарвардда нималар ўрганилади?
Гарвард битирувчилари орасида АҚШнинг 8 президентлари, миллиардерлар, Пулитсер мукофоти ва Оскар совриндорлари бор.

5. Кембриж университети (АҚШ)
Дунёдаги яна бир энг қадимги ўқув муассасаси бўлиб, у ҳар йили энг яхши университетлар қаторига киради. Унда ўқишни турли соҳалардаги аристократлар, олимлар ва мутахассислар тугатишган (бу университетни 100 дан ортиқ Нобел мукофоти совриндорлари битиргани бежиз эмас). Кембрижда нималар ўрганилади?
Британия қироли Чарлз III, назарий физик Стивен Хокинг ва бошқа таниқли олимлар, сиёсий арбоблар, Голливуд актёрлари, рассомлари ва ижодкорлари Кембриж университети дипломига эга.

6. Принстон университети (АҚШ)
Кўпчилик Ню-Жерсидаги хусусий тадқиқот университетида ўқиш учун Green Card ўйнаб, АҚШга кўчиб ўтади. У нафақат «IVY League» нинг аъзоси бўлгани учун, балки талабалар учун турли хил фаолиятларнинг мавжудлиги билан ҳам машҳур. Принстонда нималар ўрганилади?
Принстон битирувчилари: «Amazon» асосчиси Жеф Безос, Google бош директори Эрик Шмидт, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обама ва бошқа машҳурлар ҳисобланади.

7. Калифорния технология институти (АҚШ)
Пасаденада жойлашган ва аниқ фанларга ихтисослашган дунёдаги яна бир энг яхши университет. Айтишича, бу ердаги ўқиш сизни зериктириб қўймайди: тайёргарлик даражаси жиддий, интенсив ўқиш ва фанга ихтисослаштирилган. Калифорния технология институтида нималар ўрганилади?
Бу институтни жуда машҳур олимлар, масалан, астроном Кип Торн, Квант кимёгари Линус Карл ва бошқалар битиришган.

8. Лондон Империал коллежи (Британия)
Ушбу коллеж нисбатан кичик бўлишига қарамай ҳали ҳануз дунёдаги энг яхши университетлардан бири ҳисобланади. У тиббиёт ва табиий фанлар, менежмент ва бошқа энг яхши йўналишларга ихтисослашган. Қироллик коллежида нималар ўрганилади?
Империал коллежи битирувчилари НАСАда ишлайди, тиббиётда катта кашфиётлар (масалан, ОИВТ вирусини аниқлаш учун тезкор тест яратдилар) қиладилар.

9. Калифорния университети (АҚШ)
Лос-Анжелесдаги кампусли ушбу университет, АҚШга келган аризалар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Бу ерда Эмми, Оскар совриндорлари ҳамда муваффақиятли тадбиркорлар таҳсил олишади. Калифорния университетида нималар ўрганилади?
Калифорния университети факультетлари: муҳандислик, ахборот технологиялари, тиббиёт, юридик, кино ва театр санъати, мусиқа ва бошқалар. Калифорния университетининг таниқли битирувчилари: «Чўқинтирган ота» режиссёри Френсис Форд Коппола, «MySpace» нинг яратувчиси Том Андерсон.

10. Ел университети (АҚШ)
Коннектикутдаги бу университет ўзининг таълим сифати ва тадқиқот фаолияти билан машҳур – у ердаги ўқитувчилар фақат академиклар ва фан докторлари бўлишлари бежиз эмас. Елда нималар ўрганилади?
Ўз вақтида Ел институтини нафақат, Швеция маликаси Виктория, Нобел мукофоти совриндорлари, актрисалар Мерил Стрип, Жоди Фостер ва бошқалар битириб кетишган.

Инсон ҳаётида энг муҳуми қаерда ва қандай ўқиш эмас, муҳими ҳар қандай вазиятда ҳам ўқиш ҳисобланади.
Тўпловчи Маъмура Тўраева
#Мақола