1. Митти айлана китоб (1480)

Ҳар қандай митти китоб санъат асари бўлса, доира шаклидаги митти китоб – ҳақиқий шедевр. Codex Ротундуснинг ушбу ўзига хос намунаси, тахминан, 1480 йилда қўлда тайёрланган. Бу насронийларнинг китоби – Бревиарий бўлиб, француз ва лотин тилларидаги асрларнинг машҳур китоби эди. Китобнинг диаметри 9 сантиметрдан ошмаса-да, у 266 саҳифадан иборат бўлган. Ўзагининг узунлиги бор-йўғи 3 сантиметр, шунинг учун у гот алифбосининг ҳарфларидан фойдаланган ҳолда монограмма шаклида тайёрланган учта қулф билан маҳкамланади.
Codex Ротундусънинг яратувчиси – Брюгге шаҳридан (Белгия) бўлган номаълум иллюстратор – нафақат китоб матнини доира саҳифаларга ажойиб тарзда жойлаштирган, балки 30 та ноодатий бош ҳарф ҳам чизган.
2. Белга тақиладиган китоб (1589)

Бу китоб кичкина том бўлиб, уни белга ёки тасмага қистириб қўйиш мумкин бўлган. Китобдаги чарм муқованинг бир қисми бўлган тугунча – уни белда ушлаб турилишига хизмат қилган. Китоб “оёғи осмондан” бўлиб осилиб туради. Эгаси исталган вақт уни қўлга олиб, ўқиш имконига эга бўлади.
Белга тақиладиган китоблар 1400-1550 йилларда Германия ва Голландияда кенг тарқалган. Айнан шу китоб эса 1508 йилда тайёрланган. 1589 йилда унга илгичли ташқи чарм муқова қилинган ва шу тариқа уни белга осиб юриш мумкин бўлган.
3. Икки томонли китоб

ХВИ-XVII асрларда “дозадо” (дос-а-дос) деб аталувчи махсус тикиш усули ёрдамида китоблар яратилган. Эрик Кваккел уларни “сиам эгизаклари” деб атайди. Бу энг муносиб ном. Китоблар иккита олд тарафга ва битта орқа тарафга эга. Дозадо бир-бирини тўлдирувчи иккита китобни бирлаштириш учун қўлланилган. Масалан, Янги аҳд (аҳд-инжил қисимлари) билан Эски аҳдни.
4. 6 усулда ўқиса бўладиган китоб (XVI аср)

Бу ноёб китоб дозадо тикиш усулининг яна бир кўринишини ўзида намоён қилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, китобни 6 хил усулда очиш ва ўқиш мумкин. Бошқача айтганда, том 6та турли китобдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида боғланишга эга ва ўз мандаллари билан умумий боғланиш ичида яширинган.
Китоб Германияда чоп этилган. Бу диний матнлар ва Библияга оид қисқа мулоҳазалар, жумладан, Мартин Лютернинг “Қисқа катехизиз” китобидан иборат. Китоб Стренгнесдаги (Швеция) Рогге кутубхонаси коллекциясидан жой олган.
5. Тутқичли болалар китоби (XVII аср)

Ноёб ва ўзига хос бу китоб “мугуз китоб” деб аталади. Бундай китобларнинг алифбоси ҳамда ўқиш малакасини ривожлантириш учун бир нечта мураккаб бўлмаган қисқа матнлари бўлган. Ўша пайтларда китоблар бугунгидан оғирроқ бўлган. Шунинг учун уларнинг дастаси осон кўтариб юришга ёрдам бериш вазифасини бажарган – бола алифбени бир қўли билан осонгина кўзининг қаршисигача кўтара олар эди. Нима учун “мугуз китоб”? Бундай китоблар доимий фойдаланилиши ҳисобга олиниб тайёрланган. Китоблар қоғозга чоп этилар ва юпқа мугуз қават билан қопланарди. Бундай китоб қўлдан тушиб кетса ҳам катта зиён етмасди.
6. Электр токи ва сиқилган ҳаво билан ишлайдиган китоб (1949)

“Энcиcлопедиа Mecá” (“Механика энциклопедияси”) электрон китобларнинг “отаси” ҳисобланади. “Механика, электр токи ва сиқилган сув орқали ишлайдиган китоб” 1949 йилда испан ёзувчиси ва муаллима Анхела Руис Роблес томонидан патентланган.
Китобда унинг қисмларини катталаштириб ўқиш функцияси мавжуд бўлган. Кашфиётчи кейинчалик ўқиш учун лампа, калькулятор ва овоз ҳам қўшиш ниятида бўлган. Китобнинг ягона нусхаси Ла-Коруня табиатшунослик ва технологиялар миллий музейида сақланади.
7. Интернетга кирадиган қоғоз китоб (2010 йил)

“Блинк” аббревиатураси “боок+линк” (“китоб+ҳавола”) сўзларидан келиб чиққан. Лондондаги Қироллик санъат мактабидан Манолис Келайдис томонидан яратилган китобнинг сири шундаки, матннинг баъзи қисмлари ҳавола ёки тугма ҳосил қиладиган йўналтирувчи сиёҳлар билан чоп этилган. Зарур сўзга бармоғингизни теккизганингизда, занжирга сигнал боради ва китоб яқинроқда жойлашган ҳамда Bluetooth модулга уланган компьютерга буйруқ юборади. Шу тариқа, керакли сўзнинг маъносини ёки Wикипедиядаги мақолани топиш мумкин.
8. Йирик форматли китоб (2010)

Сиз кўриб турган ушбу китобнинг баландлиги 4 метрдан зиёд, очилган ҳолатдаги кенглиги 7 метр, оғирлиги эса 1 452 кг. Венгрияда Бела Варга ва Габор Варга томонидан тайёрланган ушу китоб 2010 йил май ойида “Гиннес рекордлари китоби”га дунёдаги энг катта китоб сифатида киритилган. Унинг 346 саҳифаси реклама билбордлари тайёрлашга мўлжалланган йирик форматли принтерда чоп этилган.
9. Ипли гипер-ҳаволалари бор китоб (2010 йил)

Ушбу ажойиб китоб Мария Фишер томонидан Аугсбург Университетида диплом иши сифатида тайёрланган. “Траумгеданкен” (“Тушлардаги ўйлар”) бир-бири билан ипда тартибли қилиб уланган илмий, фалсафий ва назмий матнларнинг жамланмасидан иборат. Рақамли технологиялар даврида яратилган бу китоб нафақат тушлар мантиғини ифода этади, балки интернетнинг моддий метафорасини ҳам акс эттиради.
10. Ўзини ўзи ёқиб юборувчи китоб (2013 йил)

Бу ўзига хос ғоя фақатгина битта ўзига хос китоб – “Фаренгейт бўйича 451 даража” китоби учун қўлланилиши мумкин эди. Китоб муқовасига унинг номидаги бир сони ўрнига гугурт қўйилган. Китобнинг “умуртқаси” гугурт қутиси қирғичи кўринишида тайёрланган. Демак китобни ёқса ҳам бўлади. Бу ғоя талаба Элизабет Перез томонидан Austin Creative Department дизайн мактаби студиясида иш пайтида ўйлаб топилган.
У ғаройибми ёки оддий муҳими китоблар бизни ёруғлик сари етаклайди. Шу сабабли ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай шароитда ўқишдан тўхтаманг.
Тўпловчи Маъмура Тўраева
#Мақола