Янгиликлар 14/02/2025 ОТМга 3-курсдан кириш тизими жорий этилади

   Ўзбекистон таълим тизимида муҳим ўзгаришлар кутилмоқда. Эндиликда коллеж ва техникум битирувчилари олий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри, ҳаттоки 3-курсдан ҳам ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

  Коллеж-техникумдан университетга ўтишнинг янги тизими

  Бу тизим асосида коллеж ва техникумнинг дастурлари олийгоҳлар билан уйғунлаштирилади:

  • 1-2-курс таълим дастурлари, дарсликлари ва билимни баҳолаш мезонлари олийгоҳлар билан бир хил бўлади.
  • Техникумларда ҳам кредит-модуль тизими жорий қилинади.
  • Талабалар тўплаган кредитлари университетлар томонидан тан олинади.

  Бу эса ўқувчиларга 2+2 ёки 2+3 тизими орқали университетларнинг 2 ёки 3-курсидан ўқишни давом эттириш имкониятини яратади.

Ишчи касб эгаларига ҳам олий таълим йўли очилади

  Коллеж-техникумни битириб, ишлаб чиқаришда фаолиятини давом эттирмоқчи бўлганлар учун ҳам янги тизим йўлга қўйилади:

  Ишчи касб йўналишида ўқиган талабалар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттиргандан кейин имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олишлари мумкин.

   Бу эса иш тажрибаси ва олий таълимни бирлаштирган ҳолда, касбий ўсиш учун янги имкониятлар яратади.

Таълимдаги янги йўналишнинг афзалликлари

  ОТМга ўтиш тизими соддалаштирилади – коллеж-техникум битирувчилари университетга ўтиш учун вақт тежайди.

  Кредит тизими ҳисобига билим тан олинади – ўқувчилар аввал олган билимларини университетда қайта ўқишга ҳожат қолмайди.

  Ишлаб чиқариш тажрибаси билан бакалавр даражаси олиш имконияти – тажрибага эга мутахассислар олий маълумотли бўлиши осонлашади.

  Бу янгилик техникум ва коллеж ўқувчилари учун катта имкониятлар эшигини очади ва таълим тизимининг янада самарали бўлишига хизмат қилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг