1️⃣ Умумий ўрта таълимнинг 11-синфини тугатганлар
Бунда барча мактаблар кириб кетади. Муҳим жиҳати албатта 11-синф негизида шаҳодатнома бўлиши керак, 10-синфни тугатиб топшириб, талаба бўлиб ўқиш имкони йўқ;
2️⃣ Профессионал ва ўрта махсус таълим ташкилотини тугатганлар
Бунда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар киради;
3️⃣ Касб-ҳунар коллежи ва техникумда ўқиётганлар
Бугунги кунда профессионал таълим ташкилотида ўқиётганлар гарчи ҳали ўқиши тугамаган бўлса-да, бемалол ҳужжат топшира олади. Фақат улар 11-синф шаҳодатномаси билан топширади;
4️⃣ Олий таълимда ўқиётган талабалар
Бунда ҳозирда Ўзбекистондаги давлат ёки нодавлат, шунингдек хориждаги ОТМларда талаба бўлиб ўқиётганлар мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишлари мумкин. Ўқишга кирган тақдирда қаерда ўқишини ўзи танлайди, хоҳласа ҳозирги талабалигини давом эттиради, хоҳласа янги кирган жойида ўқийди.
5️⃣ ОТМларни тугатган дипломли олий маълумотлилар
Аллақачон бир марта олий маълумот олиб бўлган шахслар ҳам бемалол яна қайта бакалавриат босқичига ҳужжат топшириб кўришлари мумкин.
#Мақола