Мақолалар 27/06/2025 PhD диссертациясини ҳимоя қилиш бўйича босқичма-босқич йўриқнома

✅ 1. Диссертацияни якунлаш ва текшириш

Диссертация тўлиқ якунланган бўлиши керак.

Антиплагиат даражаси камида 70% бўлиши лозим.

Илмий мақолалар қуйидагича:

✅ Фалсафа доктори (PhD) олиш учун камида 7 та илмий нашр:

Мақола - улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан, нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола).

ТЕЗИС- ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида, жумладан камида 2 тадан материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) конференция материаллари тўпламида эълон қилиниши мумкин бўлган шартлар.

🡒 Асос: Низом 8-, 54-бандлар

✅ 2. Илмий семинар (дастлабки муҳокама)

Кафедра ёки илмий муассаса ҳузурида диссертация семинарда муҳокама қилинади.

Натижада: семинарнинг ижобий хулосаси олинади.

🡒 Асос: 31–40-бандлар

✅ 3. Ҳужжатларни илмий кенгашга топшириш

Диссертация;

Автореферат;

Антиплагиат ҳисобот;

Илмий раҳбар хулосаси;

Семинар баённомаси;

Нашр этилган мақолалар нусхаси;

Ариза ва бошқа иловалар.

🡒 Асос: 41-банд

✅ 4. Илмий кенгашда кўриб чиқиш

Кенгаш сизнинг материалларингизни 1 ой ичида кўриб чиқади.

Қарор қабул қилинади: ҳимояга қабул қилиш ёки рад этиш.

🡒 Асос: 42–44-бандлар

✅ 5. Расмий оппонентлар ва етакчи ташкилот тайинланади

2 нафар оппонент (бири фан доктори бўлиши шарт).

Етакчи ташкилот — бошқа ташкилотдан танланади.

🡒 Асос: 45–50-бандлар

✅ 6. Автореферат тайёрланади ва эълон қилинади

Автореферат 2 тилда чоп этилади (UZ + RU ёки ЭН).

ВАК сайтида диссертация ҳимояси ҳақида расмий эълон берилади.

40 кун ичида ҳимоя ўтказилиши шарт.

🡒 Асос: 54–57-бандлар

✅ 7. Ҳимоя куни

Илмий кенгашда очиқ ҳимоя бўлади.

Тақдимот, савол-жавоблар, оппонентлар чиқиши.

Якунда — ёпиқ овоз бериш (2/3 овоз керак).

🡒 Асос: 61–68-бандлар

✅ 8. ВАКга материаллар юборилади

10 иш куни ичида: протокол, баённома, диссертация, автореферат, овоз бериш натижалари ва ҳ.к.

🡒 Асос: 70-банд

✅ 9. Илмий даража берилиши

ВАК кўриб чиқади, тасдиқласа — PhD дипломи расмий берилади.

🡒 Асос: 72-банд

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг