Репостлар 17/01/2025 Қайси нодавлат олийгоҳларнинг филиаллари мавжуд?

Бугунги кунда Республикада 100 га яқин нодавлат олий таълим муассасалари қонуний фаолият юритмоқда. Ушбу олийгоҳлар орасида 12 та олийгоҳ ўз филиалларига эга бўлиб, улар бошқа ҳудудларда таълим хизматларини кўрсатишни давом эттирмоқда. Қуйида нодавлат олийгоҳлар ва уларнинг филиаллари рўйхатини келтирамиз:

  1. Қўқон университети – Андижонда;
  2. Кимё халқаро университети – Самарқанд ва Наманганда;
  3. Профи университети – Навоийда;
  4. Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти – Фарғонада;
  5. Зармед университети – Самарқандда;
  6. ISFT Институти – Самарқанд ва Андижонда;
  7. Тошкент иқтисодиёт ва технологиялари университети – Наманганда;
  8. Қарши иқтисодиёт ва педагогика университети – Самарқандда;
  9. Навоий инновациялар университети – Сурхондарёда;
  10. University of Business and Science – Тошкентда;
  11. Ориэнтал университети – Самарқандда;
  12. Тошкент гуманитар фанлар университети филиали – Тошкент шаҳрида.

Республиканинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган ушбу олийгоҳлар таълим соҳасидаги рақобатни оширишга ва сифатли таълимни кенг оммага тақдим этишга хизмат қилмоқда.

Манба: https://t.me/oliygoh_grantlar/8404

#Таълим телеканали   #Олийгоҳлар   #Талаба  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг