Хабарингиз бор, 2025/2026 ўқув йилидан барча таълим йўналишлари учун сиртқи таълим шакли буткул ёпилди. Бу ўз навбатида ўқишни кўчиришга оид саволни ўртага ташлайди.
Хўш, энди сиртқи таълимга ўқишни кўчириш мумкинми?
Ҳа, албатта мумкин. Сиртқи таълим ёпилишига оид фармон янги қабул қилинувчи абитуриентларга тааллуқли бўлиб, ўқишни кўчирувчилар учун ҳозирча қисман тааллуқли эмас, яъни қуйидагилар мумкин:
✅Хориждан сиртқи таълимга ўқишни кўчириш;
✅Нодавлат олийгоҳдан давлат олийгоҳига сиртқига ўқишни кўчириш;
✅Давлат олийгоҳининг биридан бошқасига сиртқига ўқишни кўчириш;
✅Нодавлат олийгоҳларнинг биридан бошқасига сиртқига ўқишни кўчириш;
✅Бир олийгоҳ ичида сиртқи таълимга ўқишни кўчириш;
✅Бир олийгоҳ ичида кундузги таълимдан сиртқи таълим шаклига кўчириш.
Агарда, ўқишни кўчириш жараёнида фанлар фарқи кўп чиқиши натижасида 1-курсга қабул қилиниш эҳтимоли юзага келса, ана унда сиртқи таълим шаклига кўчиришга рухсат этилмайди, мажбурий равишда бошқа таълим шаклига кўчирилади.
Соддароқ тушунтирсак, бу йилги ўқишни кўчиришда 2-3-4-5 курслар бемалол сиртқи таълимга "перевод" қилишлари мумкин. Фақатгина фанлар фарқи сабабли 1-курсга тушиб қолиш эҳтимоли юзага келмасагина.
Изоҳ: Агарда бу бўйича алоҳида чекловчи ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаса, юқоридаги тартибда бемалол ўқишни кўчиришингиз мумкин.
#Мақола