“Талабалик олтин даврим” деган гап бекорга айтилмайди. Чунки бу даврда талабаларда энергия жуда кучли бўлади. Шу сабабли дунёни қайтадан яратмоқчи бўлганлари ҳам бор. Баъзи дунё университетлари талабалари бу даврда турлича ширк ва бемаъни одатларни ўзларига касб этадилар. Айрим одатлар кулгингизни қистатса, айримлари ҳавасингизни келтиради. Қуйида сизлар учун топ 10 та қизиқарли фактларни келтирамиз.
1. Нантес шаҳрининг университетларидан бирида махсус ухлаш хонаси мавжуд. Талабалар дарс вақтида ухламасликлари учун “уйқу хонаси” ташкиллаштирилган. Мазами? Талабалар уйқулари келиб қолса, “уйқу хонаси” га бориб бемалол “хуррак”ни отаверадилар.
2. Япониялик талабалар имтиҳонга шоколад билан келадилар ва имтиҳондан олдин уни ўқитувчини олдига қўядилар. Япон ёшлари шоколад имтиҳон вақтида омад келтиришига ишонишар экан.
3. Дунёдаги кўпгина давлатларнинг талабалари Франкенштейн деганда хаёлларига қўрқинчли махлуқ келади. Аслида эса ёзувчи Мери Шелли ўзининг “Франкенштейн ёки замонавий Прометий” романида қаҳрамонни Виктор яъни Франкенштейн деб атаган у эса ёш олим талаба бўлган. Махлуқ эса “Монстр” исмида бўлган.
4. Испаниянинг Сламанка номли университетидаги талабалар имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун университетнинг биносига туширилган мукаммал безакнинг ичида қурбақа шаклини топишга ҳаракат қиладилар.
5. Ветнамда мактаб ўқувчилари ва талабаларни имтиҳондан аввал банан ейишга кўндириб бўлмас экан. Ветнамликлар бананни жуда силлиқ деб ҳисоблашар экан, бу эса “сирғаниш” маъноси билан бир бўлиб, “муваффақиятсизлик” сўзига мос келар экан.
6. Университетдан берилган энг қисқа тавсияномани математик талаба Джон Неш олган. Джон Неш “Тафаккур ўйини” фильмидаги қаҳрамоннинг прототипидир. Тавсияномада “Бу инсон даҳо!” деб ёзилган эди.
7. Хорижнинг кўпгина университетларида яна бир ғалати одат мавжуд экан. Бу “ибтидоий қичқириқ” деб номланувчи одатида, талабалар ташқарига чиқишиб 5 дақиқадан 10 дақиқагача қичқиришар экан. Таъкидлашлашларича, бундай машқ сессия вақтида ортиқча ҳаяжон ва кучланишни бартараф этишга ёрдам берар экан.
8. “Студент” (Талаба) сўзи илк маротаба Рим шоири Овидий томонидан ишлатилган. Лотин тилидан таржима қилганда маъноси қаттиқ ишлайдиган шахс ва қаттиқ ишламоқ маъноларини беради.
9. Дунёдаги энг узун “шпаргалка” 600 метрга тенг бўлиб талабалар уни яратиш учун 16 соатни сарфлаганлар.
Маъмура Тўраева тайёрлади.
#Мақола