15 январь куни Туризм қўмитасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиали очилди.
Тантанали очилиш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабоев, туризм соҳасининг тажрибали мутахассислари, ТДИУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижроси ўлароқ ташкил этилган ушбу филиал туризм ва меҳмонхона соҳасидаги юқори малакали кадрларни тайёрлаш, туризмни мамлакат иқтисодиётидаги муҳим тармоққа айлантириш учун катта ҳисса қўшиши таъкидланди.
Йиғилганлар Туризм қўмитасида профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун ташкил этилган илмий-тадқиқот ва ўқув хоналари ҳамда 2000 дан ортиқ китобларни ўз ичига жамлаган кутубхона фаолияти билан танишдилар.
Манба: https://t.me/eduuz/29483