Research in Industrial Projects for students (РИПС) — АҚШ, Лос-Ангелесдаги Калифорния Университети томонидан математика, информатика ва уларга боғлиқ йўналишларда таҳсил олаётган иқтидорли бакалавр босқичи талабалари учун мўлжалланган саноат лойиҳаларида тадқиқот дастури. Дастур талабаларга дастур ҳомийлари бўлган саноат ёки давлат сектори томонидан таклиф қилинган реал тадқиқот лойиҳаларида жамоаларда ишлаш имкониятини беради. Ҳар бир жамоа ўзининг академик ва соҳа менторлари кўмагида муаммони тадқиқ қилади ва натижаларни дастур охирида оғзаки ва ёзма равишда тақдим этади.
RIPS-LA талабалари Калифорния Университети (Лос-Анжелес) кампусидаги ётоқхоналарда яшайдилар ва Institute for Pure & Applied Mathematics (ИПАМ) да лойиҳа устида иш олиб борадилар. Дастур давомида 9та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа ҳомийлари март ойида эълон қилинади.
Дастур муддати 9 ҳафта: 23.06.2025-22.08.2025.
Лойиҳалар турли соҳаларда бўлиши мумкин, лекин барчаси математика, статистика, маълумотлар таҳлили ва рақамли ҳисоблашни ўз ичига олади. Шу сабабли, дастур қатнашчиларининг математика ва ҳисоблаш бўйича билим даражаси ва тажрибаси етарлича бўлиши ва амалий қўллай олиши лозим.
Дастур талабаларга қуйидаги имтиёзларни тақдим этади:
Дастурга ариза ва ҳужжатлар онлайн тарзда амалга оширилади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
Қўшимча савол ва мурожаатлар учун: rips@ipam.ucla.edu.
Манба: https://t.me/grantgouz/7458
#Янгиликлар #Абитуриент #Четда таҳсил олиш