Репостлар 06/01/2025 Туркия Бурслари — Туркияда бакалавр, магистратура, докторантура босқичини тўла молиялаштирилган ҳолда ўқиш имкони. Турк тилини билиш талаб этилмайди!

Умумий маълумотлар

2025-2026-ўқув йили учун Туркия Бурслари грант дастури барча босқичда: бакалавр, магистратура, доктарантурада тўлиқ молиялаштирилган ҳолда ўқиш имкониятини беради.

Ушбу грант дастурига барча давлар фуқаролари ариза юборишлари мумкин, турк тилини аввалдан билиш талаб этилмайди. Агар номзод турк тилини билмаса, бир йил қўшимча тил курсида ўқиши ва C1 даража олиши керак, курс пули ҳам дастур томонидан қопланади. Агар номзод турк тилини мукаммал академик даражада билса, тил курсида қўшимча 1 йил ўқиши талаб этилмайди.

Дастурга топширишдан аввал номзодлар ўзларига мос йўналиш ва университетни бу ердан танлаб олишлари керак. Шундан кейин дастурга ариза топшириш мумкин ва аризани тўлдириш давомида танланган йўналиш ва университет қайд этиб ўтилади.

Грант дастури, фақат халқаро талабаларни қабул қилганлиги сабабли, турли давлатлардан келган халқаро талаблар билан ўқиш имконияти мавжуд бўлади.

Мақбуллик шартлари

  • Ҳозирда ва олдин ҳам Туркия фуқароси бўлмаган барча халқаро талабалар, тадқиқотчилар ариза топширишлари мумкин;
  • Бакалавр босқичи учун 21 ёшдан кичик ва академик кўрсаткичлари энг камида 70% бўлиши керак;
  • Магистратура босқичи учун 30 ёшдан кичик, докторантура босқичи учун эса 35 ёшдан кичик номзодлар қабул қилинади, ушбу босқичлар учун академик кўрсаткичлари 75% дан юқори бўлиши керак;
  • Номзодларнинг саломатлик даражаси ҳам аъло бўлиши лозим.

Фойдали томонлари

  • Туркия Бурслари грант дастури ўқиш пулини, тураржой, бориб-келиш авиачипта ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди;
  • Шунингдек, ҳар ой стипендия берилади: бакалавр талабалари учун — 3,500 TL ($100), магистратура учун — 5,000 TL ($141), докторантура учун — 6,500 TL($184);
  • Грантни ютган, аммо турк тилини билмайдиган талабалар учун 1 йиллик тил курси ўтилади ва курс пули ҳам дастур томонидан тўлаб берилади;
  • Грантга ариза топшириш мутлақо бепул.

Ҳужжат топшириш

Дастлаб, номзодлар ушбу линк орқали рўйхатдан ўтиб, ўзлари ҳақларида маълумот тўлдиришлари сўралади;

Маълумотларни тўлдиргач, танлаган йўналишлари ва ўқиш турига қараб қуйидаги ҳужжатларни юклашлари керак:

  • Ушбу грант дастурига топширгунга қадар тамомлаган барча таълим муассасаларидаги диплом ёки сертификатлари;
  • Мактабда ўқиш давомида қилган барча жамоат хизматлари рўйхати (қанчалик фаол бўлгани);
  • Юқори синфда олган баҳолари ва натижалари;
  • Академик лицей/коллежда олган баҳолари ва уларнинг натижалари;
  • Грантга топширишдан мақсади ёритилган хат (Statement of purpose, Letter of Intent, Research proposal);
  • Паспорт, фотосурат ва НИC (Миллий Информатика Маркази);
  • Барча академик транскриптлар;
  • Диплом ёки битирганлиги ҳақида сертификат;
  • Тил тести ва халқаро имтиҳон натижаси (агар сўралган бўлса);
  • Тилни қанчалик билиш қобилияти сертификати (language ability certificate);
  • Сертификат олган охирги курси ҳақида;
  • IELTS ёки шунга ўхшаш халқаро имтиҳонларда: GRE, GMAT, SAT олган баллари ва сертификатлари (агар танлаган университети ва йўналишида талаб этилган бўлса);
  • Тавсиянома (яхши баҳолар олган фан ўқитувчилари томонидан ёзилиши маъқул);
  • Иш тажрибаси бўлса уни ҳам киритиб қўйиш керак.

Натижаларни эълон қилиб бориш қуйидаги тартибда бўлади:

  • Ҳужжат топшириш 20 февралга қадар давом этади;
  • Дастлабки саралаш босқичи натижалари Февраль ойи охиридан Май ойигача эълон қилинади;
  • Саралаш босқичидан ўтганларни Март ойидан Июнь ойигача интервьюга таклиф қилинади;
  • Натижалар Июль ойида эълон қилинади;
  • Июль-август ойларида кетиш учун зарур ҳужжатлар тайёрланади;
  • Ўқув йили 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

Қандай талабларга кўра баҳоланиши ҳақида бу ерда.

Ҳужжат топшириш жараёни кетма-кетлиги бу ерда акс этган.

Қўшимча маълумотлар

  • Қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги манзилларга мурожжат қилиш мумкин;

Туркия стипендиялари алоқа маркази: 0 850 455 0 982
Электрон почта: info@turkiyeburslari.gov.tr
Манзил: Оğузлар Маҳ. Мавлоно Бульвари Но: 145 P.K: 06520 Balgat, ANKARA/TURKİYE
Муҳим саналар бу ерда.

Манба:  https://t.me/grantgouz/7449

#Таълим телеканали   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР