Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “IT соҳаси ривожида хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида форум ва кўргазма ташкил этилди.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги масъуллари, шунингдек, IT соҳаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-қизлар иштирок этди. Улар IT соҳасида хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг илмий ва амалий лойиҳаларини ривожлантириш имкониятлари ҳақида фикр алмашишди.
Форум доирасида:
Шунингдек, хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг инновацион фикрлашини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида “АКТ бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи” ва “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси муаллифи” номинациялари бўйича танлов ўтказилди.
Танлов натижалари:
Ушбу форум ва кўргазма IT соҳасида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш, уларнинг инновацион ғояларини илгари суриш ҳамда янги лойиҳалар учун платформа яратишга хизмат қилди.
#Таълим телеканали #Янгиликлар