Репостлар 30/12/2024 Япониянинг National Institute of Genetics ташкилотидан бакалавр ва магистратура талабалари учун харажатлари қопланадиган ёзги амалиёт дастури

Умумий маълумотлар
Миллий Генетика Институти/Генетика факультети (National Institute of Genetics (NIG)/ Department of Genetics, SOKENDAI) генетика ва табиий фанлар билан боғлиқ соҳаларда тадқиқот тажрибасига эга бўлишни хоҳловчи бакалавр ва магистратура босқичидаги талабалар учун тадқиқот амалиёти дастурини таклиф этади.

Амалиёт дастури Life Science (Ҳаётий фанлар) бўйича олиб борилади. Дастур илмий тадқиқотлар, илмий алоқалар, лаборатория тадқиқотлари ва тренингларни ўз ичига олади. Амалиёт давомида қатнашчилар ўзларига амалиёт жойидан раҳбар топиб, бирга ишлашлари лозим. Дастур якунида иштирокчилар “NIGINTERN Reports Symposium” да ўз тажрибалари ҳақида тақдимот қиладилар. NIG дастурни муваффақиятли тамомлаган сертификат билан тақдирланадилар.

Рўйхатдан ўтиш жараёни 2024 йил 6 декабрда бошланиб, 2025 йил 6 январь Ўзбекистон вақти билан 08:00 гача давом этади. Амалиёт эса 2025 йил 13 июндан 24 июлгача бўлиб ўтади.

Мақбуллик шартлари
Номзодлар табиий фанларга қизиқиши ва бу соҳада билимга эга бўлишлари керак;
Дастурга ариза топшириш вақтида номзодлар ўқишни битиришларига бир йил қолган, масалан, бакалавр талабалари 3-курс бўлишлари керак (дастур тугагач номзод мамлакатига қайтиб келиб яна бир йил ўқий олиши лозим);
Қабул қилинган иштирокчилар дастур қоидаларига риоя қилишлари керак.
Эслатма: Танловнинг саралаш босқичи юқори даражада рақобатбардошликка асослангани сабабли бакалавр ҳамда магистратуранинг сўнгги курсдан битта олдинги курсида ўқимаётган ёки докторантура босқичидаги талабаларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Фойдали томонлари
Бориб-келиш йўл харажатлари қопланади;
Бепул турар-жой билан таъминланади;
Тиббий суғурта қилинади;
НИГ дастурни муваффақиятли тамомлаганларга сертификат берилади;
Дастур давомида иштирокчиларга илмий тадқиқотлар бўйича магистратура дастур маърузалари, машғулотлар, семинарлар ҳамда япон тили курслари тақдим қилинади.
Эслатма! Юқоридагилардан ташқари яшаш ва бошқа харажатлар иштирокчиларнинг ўзлари томонидан қопланади.

Ҳужжат топшириш
Дастурга дастлаб онлайн рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2024 йил 6 декабрда бошланиб, 2025 йил 6 январь Ўзбекистон вақти билан 08:00 гача давом этади.

Дастлабки рўйхатдан ўтишда номзодлардан иккита тавсиянома берувчиларнинг исмлари ва электрон почта манзилларини киритиш сўралади. Номзодлар рўйхатдан ўтгандан сўнг, тавсиянома берувчи раҳбарлардан тавсияномани киритишларини сўраб электрон почталарига хабар юборилади.

Ҳужжат топшириш жараёнида қуйидагилар сўралади:

Мотиватсион хат (500 сўз атрофида)
CV;
Бакалавр ёки магистратура босқичидаги университет баҳолари(инглиз ёки япон тилига таржима қилиниши керак);
Иккита тавсиянома.
Қўшимча маълумотлар
Муҳим саналар:

2024 йил 6 декабрь-2025 йил 6 январь: Аризаларни қабул қилиш жараёни;
2025 йил февраль охири: Натижалар эълон қилиниши;
2025 йил март-май ойлари: Жўнаб кетишга тайёргарлик;
2025 йил 13 июнь-24 июль: Амалиёт;
2025 йил Июль охиригача: Вазифалар топширилиши ва дастур якунланиши.
Маълумот учун:

Қўшимча саволлар учун: nig-intern@nig.ac.jp;

 

#Сертификат   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
ТАЪЛЛУҚЛИ ЯНГИЛИКЛАР