Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда уларнинг ролини мустаҳкамлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизларнинг таълим олишлари учун кенг шарт-шароитларни яратиш ҳамда уларни илм-фанга фаол жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.
Манба: https://lex.uz/docs/-6156799
#Таълим телеканали #Тартиб қоида