Репостлар 21/02/2025 Нима сабабдан магистратура босқичида ўқишни кўчириш мумкин эмас?

   Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ, хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчиришга рухсат этилмайди.

   Бунинг асосий сабаби Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомда белгиланганидек, магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойида магистрлик диссертацияси мавзуси ва илмий раҳбарлар тасдиқланади. Магистрлик диссертацияси тайёрлаш жараёни биринчи курснинг биринчи семестридан бошланади.

    Ўқишни кўчириш орқали бу жараённи янгидан белгиланган талаблар даражасида тўлиқ амалга ошириш имконсиз бўлиб қолади. Шу сабабли, магистратура босқичида ўқишни кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

Манба: https://t.me/magistrlarofficial/12836

#Таълим телеканали   #Ўқишни кўчириш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг