Янгиликлар 13/02/2025 Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида жамғармалар ҳисобидан грантлар ажратилади

   “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Ёрдамлар камбағал оилалар реестрига киритилганларга берилади.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:

   “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар, камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва ойлик даромади истеъмол харажатларининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

   Маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини сарфлашга рухсат берилади.

Ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг моддий аҳволи ўрганиб чиқилади.

“Ижтимоий дафтарлар” жамғармаси орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:

  • оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига ёрдам кўрсатилади ва ушбу тоифадаги шахсларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;
  • “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг аҳволини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини – ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш амалга оширилади.

Камида 3 нафар хотин-қизга жамғармалар ҳисобидан грантлар ажратилиши белгиланмоқда.

   Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади.

   Камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратилади.

Техноген ҳодисалар орқали зарар кўрган оилаларнинг уйлари таъмирлаб берилади.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

  1. Ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб берилади.
  2. 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилинади
  3. Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатилади.
#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг