Янгиликлар 19/02/2025 Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

   Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги  “Ёшлар парламенти” аъзолари билан “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга барпо этамиз!” давра суҳбати ўтказилди.

   Учрашувда фаол ёшлар томонидан тақдимотлар ташкил этилди, унда қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёшларга етказиш, вазирлик билан ҳамкорликни кучайтириш, ёшларга йўналтирилган амалий лойиҳаларни таълимда кенгайтириш каби масалаларда сўз борди.

   Шунингдек, таълим тизимини янада ривожлантириш, боғча ва мактаблар учун миллий контентларни яратиш, инновацион ғоялар асосида креатив ёндошган ҳолда ҳамкорликда янги лойиҳа амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

   Тадбир сўнгида, ёшлар билан ишлаш, ёш ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, ёшларга оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик мониторингини олиб бориш, шунингдек, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни белгилаб олиш, уларни амалга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш келишиб олинди.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг