Умумий маълумотлар
Хитойнинг Zhengzhou университети юқори академик ютуққа эришган халқаро талабаларга PhD босқичини тўлиқ молиялаштирилган ҳолда ўқиш учун 4 йиллик President Scholarship грантини тақдим қилади. Ушбу грант халқаро алмашинув ва ҳамкорликни кучайтириш ҳамда халқаро талабаларни Zhengzhou университетида ўқишга жалб қилиш мақсадида ташкил қилинган. Дастур деярли барча йўналишлар учун грант тақдим қилади.
Инглиз тилида ўқитиладиган йўналишлар:
- World History (Middle East History);
- Information and Communication Engineering;
- Software Engineering;
- Civil Engineering;
- Pharmaceutical Engineering;
- Chemical Engineering;
- Chemical Technology;
- Chemical Process Equipment;
- Industrial Catalysis;
- Applied Chemistry;
- Biochemical Engineering;
- Bioinformatics;
- Molecular Pharmacology;
- Medical Neurobiology;
- Forensic Medicine;
- Pathogeny Biology;
- Pathology and Pathophysiology;
- Pediatrics;
- Internal Medicine.
Хитой тилида ўқитиладиган йўналишлар:
- Chinese Classical Philology;
- Public Communication;
- World History(Middle East History);
- World History(Vietnam History);
- Chinese History(The History of Ming and Qing Dynasties);
- Archaeology;
- Science of Public Management;
- Constitutional Law and Administrative Law;
- Civil Law and Commercial Law;
- Educational Economics and Management(Educational Management);
- Ideological and Political Education;
- Study of Sinicization of Marxism;
- Basic Principles of Marxism;
- Chinese Classical Philology;
- Basic Mathematics;
- Applied Mathematics;
- Probability and Mathematical Statistics;
- Computational Mathematics;
- Operational Research and Cybernetics;
- Optics.
Маълумот учун: Zhengzhou университети Хитой Халқ Республикасининг Хенан провинциясида жойлашган давлат университетидир. Ушбу университет талабалар сони бўйича Хитойнинг энг йирик университети ҳисобланади. Кампусининг майдони 433 гектар бўлиб, катталиги бўйича Хитойда ўнинчи ўринда туради.
Мақбуллик шартлари
- Дастурда Хитой фуқароси бўлмаган, жисмонан соғлом, жиноят содир этмаган 40 ёшгача бўлган номзодлар қатнашиши мумкин;
- Номзодлар магистратура ёки ундан юқори даражага (унга тенглаштирилган даражалар ҳам бўлади) эга бўлиши ва юқори академик кўрсаткичларга эришган бўлиши керак;
- Хитой тилидаги докторантура учун HSK (бешинчи даража) 210 балл бўлиши керак;
- Инглиз тилидаги докторантура учун IELTS 6.5 ёки ундан юқори бўлиши керак (инглиз тилида сўзлашмайдиган мамлакат фуқаролари учун);
- Етук тадқиқотчи ёки мутахассис бўлиш учун номзодлар кучли интеллектуал салоҳиятга эга бўлишлари талаб қилинади;
- Хитой Халқ Республикасининг қонун ва қоидаларига, шунингдек, университетнинг ички қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Эслатма: Ариза топшириш вақтида номзодлар Хитой университетларидан бирида рўйхатдан ўтган PhD талабаси бўлмаслиги керак.
Фойдали томонлари
Дастур давомийлиги 4 йил ва у қуйидаги афзалликларга эга:
- Ўқиш тўловлари тўлиқ қопланади;
- Турар жой учун ҳар ой 1,000 юань ($137) ажратилади;
- 3,500 юань миқдорида ойлик стипендия берилади.
Ҳужжат топшириш
Ариза берувчилар ушбу ариза шаклини тўлдиришлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
- CV;
- Паспорт (камида яна бир йил амал қилиш муддати билан);
- Таълим даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки нотариал тасдиқланган нусхаси;
- Бакалавриат ва ундан юқори даражаларнинг тўлиқ баҳолар таржимаси (transcript);
- Номзод талаба бўлса ёки ишласа ўқиши ёки ишлаши тўғрисидаги ҳужжат;
- Тадқиқот таклифи. У энг камида 2,000 та сўздан иборат бўлиши ва фойдаланилган маълумотларга ҳавола берилиши лозим. Чунки плагиат текшируви натижалари ҳисобга олинади. Агар плагиат қилинган материаллар аниқланса, ариза муваффақиятсиз деб топилади;
- Номзодни яхши биладиган профессорлардан иккита тавсиянома (унда уларнинг электрон манзили ва телефон рақами бўлиши лозим);
- Тил билиш сертификатлари (HSK, TOEFL, IELTS);
- Жисмоний текширувлар ҳақида ҳужжатлар (қон таҳлили натижалари инглиз ёки хитой тилида бўлиши лозим);
- Жиноят содир этмаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки нотариал тасдиқланган нусхаси;
- Илмий мақолалар, мукофотлар ва касбий малака тўғрисидаги ҳужжатлар (агар бўлса);
Барча керакли ҳужжатлар йиғилгандан сўнг ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн ариза топшириш мумкин.
Эслатма: Жисмоний текширувлар ҳақидаги ҳужжатлар фақат 6 ой ичида амал қилади.
Қўшимча маълумотлар
Натижалар аризалар топширишнинг охирги муддатидан 4-6 ҳафта ўтгандан сўнг онлайн тарзда эълон қилинади.
Охирги муддат: 14 июнь, 2025 йил (21:00);
Тел: +86 371 67780102
Email: zhaochun@zzu.edu.cn
#Таълим телеканали