❗️20 декабрдан узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули бошланди.
Аризаларни қабул қилиш учун 13 та ОТМда ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилди (юқоридаги суратда кўрсатилган).
⏳ Ишчи гуруҳлар 2025 йилнинг 20 январь кунига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
📄 Ариза берувчилар қуйидаги ҳужжатларни (оффлайн) тақдим этишлари талаб этилади:
➖ ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади ва талаба уни жойида тўлдиради);
➖ талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
➖ паспорт нусхаси;
➖ узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
❗️Маълумот учун, ўқишни кўчиришга асос бўлувчи 2 та узрли сабаб мавжуд. Булар:
➡️ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
➡️ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
#Янгиликлар