Олийгоҳлар Дарсликлар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

6 ёшли болалар бир йиллик мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олинади

6 ёшли болалар бир йиллик мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олинади

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Президент 10-ноябр куни «Инсон қадрини юксалтиришга қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат билим ва малакани мамлакат тараққиётининг асосий капиталига айлантириш бўйича миллий дастурнинг асосий йўналишларини белгилайди.

Таълим соҳасидаги энг муҳим бандлардан бири — 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш. Фармон иловасига кўра, бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов қамровини 100 фоизга етказиш мақсадига 2027-йилда эришиш кўзда тутилган.

Бошқа йўналишлар

  • нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига амалдаги имтиёзларни сақлаб қолиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
  • барча умумта'лим мактабларини босқичма-босқич халқаро баҳолаш дастурлари билан қамраб олиш;
  • техникумларда халқаро таълим стандартларини жорий этиш ва ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш;
  • камида 10 та олий таълим ташкилотини нуфузли халқаро рейтингларнинг top-1000 талигига киритиш;
  • 10 миллион нафар ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш;
  • ўзбек тилининг рақамли муҳитда илм-фан ва технологиялар тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш.

Эслатиб ўтамиз, «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлаш мажбурий ҳисобланади. Тайёрлов мактабгача таълим тизими доирасида, боғчаларда амалга оширилади.

Камида 10 та олий таълим ташкилотини top-1000 талигига киритиш эса 2030-йилга мўлжалланган.

Манба: Президент фармони

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг